Жаҳон - 19:40 · 06.05.2022

Пекинда ковиднинг янги ўчоқлари аниқланди

Хитой пойтахти Пекинда коронавирус тарқалишининг янги яширин ўчоқлари аниқланди. Бу ҳақда «Euronews» хабар берди.

Фото: «Sky News»

Пекин маъмурияти апрелда фуқаролардан олинган ковидга тест намуналари натижасини маълум қилган. Натижада янги касалланиш ўчоқлари аниқланган. Пандемияга қарши курашда «катта ютуқларга эришилган, аммо шаҳарда COVID-19’ни назорат қилиш ва олдини олиш билан боғлиқ вазият оғирлигича қолмоқда».

«Пекинда бир неча марта нуклеин кислота синови ўтказилган ва бутун шаҳар бўйлаб яширин узатиш занжирлари топилган», — дейди шаҳар маъмурияти вакили Сюй Хэцзянь.

«Пекинда 22 апрелдан бери 500 га яқин инфекция аниқланган. Байрам кунлари, 1 майдан 4 майгача, ҳокимият буйруғи билан шаҳарда оммавий тадбирлар ўтказилмади, кўнгилочар муассасалар ўз фаолиятини тўхтатди. Мактаблар ва олий ўқув юртларида таълим масофавий олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ Пекинда хориждан келувчилар учун карантин муддати ўзгарганди. Шунингдек, шаҳарда коронавирус сабабли таълим муассасалари масофавий шаклга ўтказилганди.