Жамият, Қашқадарё - 16:53 · 06.05.2022

Қашқадарёда кучли шамол бозорнинг томини учириб кетди — видео

Қашқадарё вилояти Китоб туманида 6 май куни кузатилган кучли шамол деҳқон бозори томини учириб кетди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати

Аниқланишича, шамол таъсирида Китоб деҳқон бозорининг 50 метр квадрат юзадаги том ёпмаси кўчиб тушган. Ушбу ҳолат бўйича туман ФВБ га хабар келиб тушмаган.

Фото: Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати

Бироқ қутқарув хизматидан 1 та бўлинма воқеа жойига етиб бориб, ҳолатни бартараф этиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Ушбу вазиятдан ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Шунингдек, 5 май куни Деҳқонобод туманида кузатилган ёғингарчилик оқибатида «Жигули»ни сел оқизиб кетган. Ушбу транспорт воситаси маҳаллий аҳоли ёрдами билан селдан чиқариб олинган.

Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилояти Узун туманида 5 май куни кучли ёғингарчилик сабаб сел келганди.