Жамият, Қашқадарё - 20:17 · 06.05.2022

Қашқадарёда «Labo» ва ҳайдовчини селда қолиб кетгани айтилмоқда — видео

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида 5 май куни кузатилган кучли ёғингарчилик «Labo» ва ҳайдовчини оқизиб кетгани айтилмоқда. Вилоят Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruz

Қайд этилишича, ушбу ҳолат бўйича соҳа вакиллари томонидан ўрганиш ишлар олиб борилмоқда, қўшимча маълумотлар тез орада маълум қилинади.

Маълумот ўрнида, Қашқадарё вилоятининг сел келиши хавфи эълон қилинган ҳудудларида 15 та назорат-кузатув постлари ташкил этилиб, улар билан доимий равишда алоқа ўрнатилган.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг жойларда содир бўлган табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича қўнғироқларни қабул қилиш маркази фаолият юритмоқда.

Аввалроқ Деҳқонобод туманида кузатилган ёғингарчилик оқибатида «Жигули»ни сел оқизиб кетгани ҳақида хабар берилганди.