Жаҳон - 19:39 · 06.05.2022

Россияда коронавирусга қарши янги препарат рўйхатга олинди

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Фармасинтез» компанияси томонидан ишлаб чиқилган ковидга қарши «Миробивир» препаратини рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «biomedicalcue»

Маълум қилинишича, препарат нирматрелвир (вирусга қарши дори) ва ритонавир (антиретровирус препарат) комбинациясига асосланган.

«Миробивир» 150 плюс 100 миллиграм дозада плёнка билан қопланган таблетка шаклида рўйхатга олинган. Дори кислородли терапияни талаб қилмайдиган беморларни даволаш учун мўлжаллаган.

Аввалроқ Россияда коронавирусга қарши янги «Скайвира» препарати рўйхатга олинганди. Шунингдек, мамлакатда бурунга томизиладиган дунёдаги биринчи вакцинадан фойдаланиш тасдиқланган.