Шанхайдаги локдаун Хитойда автомобил ишлаб чиқаришнинг тўхташига сабаб бўлиши мумкин

Агар Шанхайдаги ишлаб чиқариш ва логистик занжир таркибига кирувчи корхоналар ўз ишини қайта тиклаш чорасини топмаса, май ойида Хитойдаги барча автомобил корхоналари ўз фаолиятини тўхтатиши мумкин, дея баёнот берди электромобил ишлаб чиқарувчи Xiaopeng Motors раҳбари Хэ Сяопэн.

«Агар Шанхай ишлаб чиқаришни қайта тикламаса, июн ойига бориб, Шанхайдан маҳсулот етказиб бериш занжирларида иштирок этувчи барча илмий-техник ва саноат корхоналари ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатади, бу айниқса автосаноатга тааллуқли», – деди Huawei Consumer Business Group раҳбари Юй Чэндун, бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Апрел ўрталарида баъзи компаниялар етказиб бериш занжирларида иштирок этмай қўйди ва агар Шанхайдаги локдаун давом этса, автосаноат улкан иқтисодий йўқотишларга учрайди. 24,9 млн одам истиқомат қиладиган Шанхай ҳукумати коронавируснинг янги тўлқини сабабли 28 мартдан тўлиқ локдаун жорий этди.

Ҳукумат режасига кўра, локдаун икки босқичда ўтиб, 5 апрел куни якунланиши керак эди, бироқ локдаун амал қилган вақтда жуда кўп миқдорда касалланганлар аниқлангани боис, унинг муддати номаълум вақтга узайтирилди.

Таъкидлаш керакки, глобал инқирозлар ва геосиёсий вазият бутун дунёда автомобил ишлаб чиқаришнинг қисқаришига сабаб бўлди. Автомобил ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар жамияти SMMT (Society of Motor Manufacturers and Traders) маълумотларига кўра, 2022 йилнинг I чорагида Россияда автомобил ишлаб чиқариш 33,2%, АҚШда 17%, Буюк Британияда эса деярли учдан бир улушга қисқарди.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023