Жамият, Қашқадарё, Тошкент ш. - 14:44 · 06.05.2022

Тошкент–Қарши–Тошкент йўналишидаги «Афросиёб» қатнови тўхтатилади

Тошкент–Қарши–Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи «Афросиёб» поездларининг шанба ва якшанба кунлари амалга ошириладиган қатновлари 7 майдан бошлаб тўхтатилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 7–8 май санасидан бошлаб ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари Тошкент–Шаҳрисабз–Тошкент йўналишида юқори «Афросиёб» замонавий поездлари қатнови йўлга қўйилади.

Ҳаракат жадвалига кўра, Тошкент–Шаҳрисабз йўналишидаги поезд шанба ва якшанба кунлари соат 08:00 да Тошкент марказий вокзалидан, Шаҳрисабз–Тошкент йўналишидаги «Афросиёб» эса Шаҳрисабз темир йўл вокзалидан соат 15:40 да ҳаракатланади.

Шу сабаб Тошкент–Қарши–Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи «Афросиёб» поездларининг 7 майдан бошлаб шанба ва якшанба кунлари амалга ошириладиган қатновлари тўхтатилади.

Аввлароқ Бухоро ва Қаршидан Тошкентга ҳаракатланувчи «Афросиёб» поездлари жадвалида ўзгариш бўлиши ҳақида хабар берилганди.