Жамият - 12:05 · 06.05.2022

Тошкентда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам салюти отилади

АОКАда ўтказилган брифингда Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Тошкент шаҳрида 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб байрам салюти отилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, байрам муносабати билан Мудофаа вазирлигида фронтдан келган мактубларни жамлаган «Аскар мактублари» ҳамда «Ватан фидойилари» китобларининг нусхалари тайёрланган. Мазкур китоблар 10 май кунигача чоп этилиши режалаштирилган.

Шунингдек, «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида Иккинчи жаҳон урушига битта оиладан икки ва ундан ортиқ сафарбар этилган фарзандларга бағишланган «Ватан учун жон фидо қилганлар ёди мангу барҳаёт» номли экспозиция яратилган. Қайд этилишича, 9 май куни соат 21:00 атрофида пойтахтимизда 9—май Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам салюти ташкил этилади.

Аввалроқ Ўзбекистон бўйлаб 9 май куни ҳарбий парадлар ўтказилмаслиги ҳақида хабар берилганди.