22:42 | 06.05.22 750

Тошкентда ҳоким ёрдамчиси 35 минг доллар пора билан ушланди — видео

У бу пулга тадбиркорга ер олиб бермоқчи бўлган

Тошкент шаҳар Юнособод туманида ҳоким ёрдамчиси 35 минг доллар пора билан ушланди. Бу ҳақда «Янги давр» информацион дастурида хабар берилди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, тумандаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишловчи мансабдор шахс 35 минг доллар пора билан қўлга тушган. У бу пул эвазига тадбиркорга 50 квадрат метр ер олиб бермоқчи бўлган.  Бу борадаги зарур ҳужжатларни эса танишлари орқали расмийлаштириб беришни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, Наманган вилояти Чуст туманида фуқарога фермер хўжалиги ер майдонини олиб бермоқчи бўлган ҳоким ёрдамчиси ва унинг шериклари ушлангани хабар берилганди.

Айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Чуст тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Ф.А., R.N. фермер хўжалиги раҳбари Р.А. ва бошқалар хўжаликнинг Какликқўрғон МФЙ ҳудудидаги 5,3 гектар ер майдонини 15 000 доллар эвазига фуқаро Н.га боғдорчилик ташкил этиш учун ажратиб беришни ваъда қилгани маълум бўлган. У олдиндан 1500 доллар ва 5,6 миллион сўмни фуқаролар И.И. ва К.Р. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Зангиотада маҳаллабай ишлаш бўйича ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланганди. Шунингдек, Самарқандда пора билан ушланган ҳокимлик ходими ёнидан гиёҳванд модда топилгани айтилган.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 836
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 412
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 491
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1765
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 764
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1138