Жаҳон - 12:39 · 07.05.2022

Алишер Усмоновнинг Сардиниядаги вилласи намойиш қилинди — фото

Россиялик милиардер Алишер Усмоновнинг Сардиниядаги 17 миллион еврога баҳоланган ва санкция остида бўлган вилласи намойиш қилинди.

Фото: «РИА Новости»

Келтирилишича, Усмоновнинг синглисига қарашли, Германия мусодара қилган 600 миллион долларлик «Dilbar» яхтаси ушбу вилла яқинида тез-тез кўриниш беради. Вилла «Sa Piantesa» деб номланади, унинг нархи 17 миллион еврога баҳоланган. Турар-жойда таъмирлаш ишлари бошланган, бироқ у тўхтатиб қўйилган.

Фото: «Фокус.ua»
Фото: «Фокус.ua»

Шунингдек, Сардинияда Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоиловга қарашли вилла ҳам бор. Олигархнинг синглисига ҳам санкция қўллланган, шу сабабли унинг «Li Nibani» вилласи бўшлигича қолмоқда.

Фото: «Фокус.ua»

Маълумот ўрнида, Кипр Украинадаги уруш сабабли Гулбаҳор Исмоиловани «олтин паспорт»дан маҳрум қилган. Ушбу паспорт Кипр ҳукумати томонидан сармоя эвазига берилади. Аввалроқ, Усмонов қариндошлари орқали вилла ва ҳисобрақамларга эгалик қилиши аниқланганди. Шунингдек, олигарх Британия санкцияси остида қолган Саррейдаги 82 миллион фунтлик сарой ва Лондондаги уйини ўзига алоқадор фондларга топширганди.