Жаҳон - 22:31 · 07.05.2022

АҚШда ножўя таъсир сабабли ковидга қарши вакциналардан бирини қўллаш чекланди

АҚШда «Johnson & Johnson» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирус вакцинасидан фойдаланиш чекланди. Бу ҳақда мамлакатнинг озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситаларининг сифатини назорат қилувчи бошқармаси хабар берди.

Фото: «Forbes»

Чекланишга препарат билан эмлангандан кейин кузатилган ён таъсир сабаб бўлган, жумладан вакцина қон ивишига олиб келган. Шифокорлар «Johnson & Johnson» вакцинаси билан эмланган одамларда тромблар пайдо бўлиши ҳақидаги маълумотларни аниқлаш учун текширув ўтказган. Тадқиқотдан сўнг ушбу препаратни қўллашни чеклашга қарор қилинган. Мисол учун, 18 ёшдан ошган америкаликлар бошқа шунга ўхшаш вакциналардан фойдаланиш имкони бўлмаганда препарат билан эмланиши мумкин.

Аввалроқ америкалик биологлар «Moderna» вакцинасининг ножўя таъсирини аниқлаганди. Шунингдек, олимлар вакциналарнинг ножўя таъсирини маълум қилганди.