Жаҳон - 22:29 · 07.05.2022

БАА сайёҳатчилардан айрим ковид талабларини олиб ташлади

Бирлашган Араб Амирликлари расмийлари халқаро саёҳатчилар учун кириш қоидаларини янгилади. Бу ҳақда «Gulf News» хабар берди.

Фото: »The Economic Times»

Маълум қилинишича, тўлиқ эмланганлардан энди ПЗР тести топшириш талаб қилинмайди, бироқ улар QR кодли эмланиш сертификатини тақдим этиши керак. Абу-Даби амирлиги барча халқаро саёҳатчилар учун карантинни бекор қилган. Дубай ҳукумати амирликлар аҳолиси ва меҳмонларига ниқоб тақишни соддалаштирган. Жумладан, кўчада тиббий ниқоб тақиш олиб ташланган, ёпиқ биноларда эса ниқоб режими сақланиб қолмоқда.

Абу-Даби маъмурияти транспорт орқали келувчилардан ПЗР тести натижаларини кўрсатиш талабини олиб ташлаган. Ёпиқ жойларда, шу жумладан сайёҳлик жойларида ижтимоий масофани сақлаш қоидаси бекор қилинган.

Аввалроқ БАА эмланмаган фуқароларни мамлакатдан чиқармаслиги маълум қилинганди.