Жаҳон - 15:41 · 07.05.2022

Дунёда болаларнинг номаълум гепатитга чалиниши кескин ортмоқда

Дунё бўйлаб келиб чиқиши номаълум ўткир гепатит билан касалланган болалар сони ортиб бормоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига таяниб, «Reuters» хабар берди.

Фото: «Depositphotos»

Апрель ойи охирида 169 та ҳолат аниқланган бўлса, 1 майда 20 та давлатда камида 228 та касалланиш ҳолати қайд этилган. Шунингдек, 50 дан ортиқ ҳолатлар текширувдан ўтказилмоқда. Номаълум гепатитдан ўлим сони бештани ташкил қилмоқда. Индонезияда 2, 8 ва 11 ёшли уч нафар боланинг ўлими сабаблари текширилмоқда, уларда янги гепатит борлиги гумон қилинмоқда.

Касалликлар сонининг ортиши сабаби ҳали ҳам номаълум, асосий версиялардан бири бу аденовирус бўлиши мумкин. Касаллик юқори бўлган Буюк Британияда гепатитга чалинган болаларнинг тўртдан уч нафарида аденовирус F41 аниқланган.

«Аденовирус кўпинча шамоллаш вируси сифатида танилган, у иммунитети заиф беморларда оғир оқибатларга олиб келади. Бироқ гепатитнинг сирли тарқалиши билан боғлиқ ҳолатлар соғлом болаларда ҳам тасдиқланган. Шунинг учун агар F41 ҳақиқатан ҳам касаллик кўпайишига сабаб бўлса, аденовирус инфекциясининг 2022 йилда кескин ўзгарганини тушунтириш керак», — дейди ЖССТ мутахассислари.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 12 та давлатда болаларда номаълум гепатит аниқланганаётганидан огоҳлантирганди. Мутахассислар мазкур касалликка нима сабаб бўлаётганини прогноз қилганди.