Жаҳон - 12:06 · 07.05.2022

Илон Маскнинг биринчи хусусий самолёти намойиш қилинди — фото

«Tesla», «SpaceX» раҳбари Илон Маскнинг миллиардер бўлишидан олдин 2004 йилда сотиб олган «Falcon 900B» реактив самолёти намойиш қилинди. Бу ҳақда «Business Insider» хабар берди.

Фото: «Business Insider»

Маскнинг самолёти «MLM Amway» компаниясида N900SX номи билан рўйхатдан ўтган. Охирги марта ундан 2016 йилда фаол фойдаланилган. Миллиардер апрель ойидаги TED конференциясидаги интервьюда на уйи, на яхтаси борлигини айтган. «Самолёт ягона истисно ҳисобланади. Агар мен ундан фойдаланмасам, ишлашимга вақтим кам қолади», — деган у.

Фото: «Dassault Aviation»

У назарда тутаётган самолёт «Gulfstream G650ER» бўлиб, миллиардер унда биргина 2018 йилнинг ўзида 150 000 милядан ортиқ масофани босиб ўтган.

«Falcon 900B» билан бирга Маск номига тўртта реактив самолёт рўйхатга олинган: «Gulfstream G650ER» ва иккита «Gulfstream G550». «Falcon 900B» охирги марта 2000 йилда ишлаб чиқарилган. 1985 йилда унинг нархи 26 миллион долларга баҳоланган. Самолёт энди ишлаб чиқарилмаса-да, оригинал «Falcon 900B»нинг сўнгги варианти — 900LX ҳали ҳам ишлаб чиқарилмоқда.

Таъкидланишича, самолёт салонида ошхона, тўртта катта ва тўртта кичик ўриндиқ, 24 та ойна мавжуд.

Фото: «Dassault Aviation»
Фото: «Dassault Aviation»

Ёғоч столлар самолётнинг ён томонларига жойлаштирилган, ўриндиқлар одатда бир-бирига қараган. Ўриндиқларни бир-бирига жамлаштириш орқали ётоқ ҳосил қилиш мумкин.

Фото: «Dassault Aviation»
Фото: «Dassault Aviation»

Аввалроқ миллиардер Илон Маск охирги уйи учун харидор топганди. Шунингдек, у триллионерга айланиши мумкинлиги маълум қилинганди.

Bugun — LIVE