19:42 | 07.05.22 170

Навоийда 62 ёшли эркак қиморхона ташкил қилгани аниқланди

Ички ишлар бўлими ходимлари 7 кишини ўйин устида қўлга олди

Навоий вилояти Хатирчи туманида 62 ёшли Ж.С. қиморхона ташкил қилгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Иллюстратив фото

Маълум қилинишича, вилоят ИИБ жиноят қидирув бўлими уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари фуқаро Ж.С. томонидан ташкил қилинган қиморхонада ярим тунда 7 кишини қўлга олган.

Уларда 1 миллион 678 минг сўм пул ва ўйин қарталари расмийлаштириб олинган. Таъкидланишича, эндиликда уларга қонуний чора кўрилади.

Аввалроқ Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги ошхона ертўласида 47 ёшли эркак қиморхона ташкил этгани аниқланганди.