Жаҳон - 22:36 · 07.05.2022

Пандемия одамларда кутилмаган синдромни келтириб чиқаргани аниқланди

Римдаги Сапиенца университети олимлари коронавирус пандемиясидан азият чеккан одамларнинг қўрқинчли туш кўриш эҳтимоли юқори эканини аниқлади. Бу ҳақда «Cursorinfo» хабар берди.

Фото: «Slaapwijzer.net»

Маълум қилинишича, бу турдаги одамлар кўпроқ уйқу бузилишига мойил бўлади. Мутахассисларнинг буни аниқлаш учун олиб борган тадқиқотида 14 та давлатдан 1 минг 88 нафар кўнгилли иштирок этган. Респондентлар 34—44 ёш атрофида бўлган. Уларнинг ярмида коронавирус қайд этилган, қолган ярми эса назорат гуруҳида бўлган. Барчадан тадқиқот учун махсус ишлаб чиқилган анкеталарни тўлдириш сўралган.

Натижада, коронавирус билан касалланганларда қўрқинчли тушлар кўриш, ташвишланиш, депрессия ва стресс аломатлари кузатилган. «Шунга ўхшаш ҳодиса турли мамлакатларда ва пандемиянинг турли даврларида кузатилган», — дейди тадқиқотнинг етакчи муаллифи, профессор Луиджи Ди Женнаро.

Аввалроқ коронавируснинг кўпчилик билмайдиган аломатлари маълум қилинганди. Шунингдек, ковиднинг юракка таъсири бўйича маълумот берилган.