17:17 | 07.05.22 124

Президентнинг пора билан ушланаётган «маҳалладаги вакиллари» — ҳоким ёрдамчилари фаолиятига назар

Жорий этилганига ҳали кўп бўлмаган бу лавозим эгалари фаолияти кўп танқидларга сабаб бўлмоқда

Тошкентнинг Юнусобод туманида ҳоким ёрдамчиси 35 минг доллар пора билан ушланди. Олмазор туманида ҳам ерни сотмоқчи бўлган ҳоким ёрдамчиси қўлга олинди. Тўрақўрғон туманидаги ҳоким ёрдамчиси эса имтиёзли кредитга тавсия бериш учун пора олаётганда ушланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

«Ҳокимлар улар учун фақат шароит яратиб бериши керак». Шавкат Мирзиёев ҳоким ёрдамчилари Президентнинг маҳалладаги вакиллари ҳисобланиши, уларнинг асосий вазифаси ўз маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратиш, камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини кўпайтиришдан иборат эканини таъкидлаганди. Аммо кун сайин пора ва тамагирлик каби ҳолатлар аниқланиб, жорий этилганига ҳали кўп бўлмаган бу лавозим эгалари фаолияти кўп танқидларга сабаб бўлмоқда.

«Bugun.uz» ва «Взгляд.uz» нашрларининг бирлашган таҳририяти раҳбари Бекзод Нугманов ушбу ҳолатлар тўғрисида пост қолдирди.

Коллаж: «Bugun.uz»

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда янги лавозим бўлган ушбу мансаб эгалари яхши ниятлар билан ишга олинган бўлса, бугун уларнинг аксари бу масъулиятни суиистеъмол қилиш билан банд.

«Албатта, ҳоким ёрдамчиси ғояси кўзланган мақсадига қаралса, яхши лойиҳа эканини кўриш мумкин. Аммо тизимни ўзгартирмасдан, унда ҳақиқий ислоҳотларни амалга оширмасдан туриб, уларга масъул ишларни топшириб бўлмаслиги аён бўлиб қолмоқда. Бизнинг шароитда инсон омили бор жойда коррупция ҳолатлари кузатилиши тайин бўлиб қолди. Мисол учун, оддий имтиёзли кредит олиш учун ҳоким ёрдамчиси тавсия бериши керак экан. Бизда имтиёзли нимадир бор жойда, албатта, порага йўл очилади. Ҳукумат не умидлару яхши ниятлар билан қилган янгиликлари мана шундай ишёқмас, тамагир, порахўр ходимлар томонидан йўққа чиқариляпти. Бу яхшиликка эмас, навбатдаги бир порахўрлар жамоасининг шаклланишига хизмат қилмоқда, холос», — дейди Нугманов.

Таҳририят раҳбарининг таъкидлашича, шу кунларда ёрдамчиларнинг катта-катта суммалар билан қўлга олинаётгани ҳам кузатилмоқда.

«Бир томондан бу кишини хурсанд қилади. Яъни ҳеч бўлмаса шу каби каттароқ суммада пора оладиганларни ҳам ушлай бошлашди. Ҳар тугул шунисига ҳам шукур. Бўлмаса, 200 минг сўм олган ҳамшира, 100 доллар олган мактаб раҳбари каби майда, маиший ишлар билан ҳисоботлар тўлдирилишидан нарига ўтишмасди.

Бугун 50 минглик порахўрларни ҳам ушлашаётган экан, эртага давлат миқёсида яна каттароқ коррупцияга аралашадиган каттароқ ўғриларга ҳам навбат келади, деб умид қиламиз. Ҳозирча эса боримиз шу», дея якун ясалган мақолага.

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

21:06
СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

20:15
Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

19:18
Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

18:06
Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

16:54
Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

15:42