Жаҳон - 15:18 · 07.05.2022

Путин 9 майда «қиёмат куни» ҳақида огоҳлантиради — «Reuters»

Россия президенти Владимир Путин 9 май арафасида «Ту-160» стратегик бомбардимончи ва «Ил-80» қўмондонлик самолётини кўрсатиб, Ғарбга «қиёмат куни» ҳақида огоҳлантириш юборади. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Business Insider»

Хабарга кўра, Москвада 2022 йилги Ғалаба кунини нишонлаш минглаб одамлар ҳалок бўлган Украинадаги уруш воқеалари фонида бўлиб ўтади. Кремль Қизил майдондан ўтадиган 9 майдаги ҳарбий парадга 11 минг аскар ва 131 та ҳарбий техникани жойлаштиришни режалаштирмоқда.

Авлиё Василий собори узра парвоз қиладиган «Ил-80» Россия президентининг мобил қўмондонлик марказига айланиши таъкидланган. Кучли технология билан таъминланган, «Қиёмат» номини олган ушбу самолёт ҳақида батафсил маълумот мавжуд эмас. Россия буни давлат сири деб ҳисоблайди.

Нашрнинг қайд этишича, бундан йигирма йиллар олдин АҚШ собиқ президенти Жорж Буш 9 май куни Москвада ўтказилган байрам тантанасида Путин билан бирга бўлган, бироқ 2022 йил Ғарб раҳбари парадга таклиф қилинмаган. Вашингтон фашизм устидан қозонилган ғалабани нишонлаш тантаналарида қатнашиш ўрнига, Украинага кучли қуроллар етказиб бериш билан шуғулланаётгани келтирилган. Натижада Путиннинг яқин доиралари Украинага қарши кўпроқ ўт очишни талаб қилаётгани айтилган, бироқ Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков мазкур айбловларни «бемаънилик» деб баҳолаган.

Аввалроқ Украина томони Путин 9 майда қандай баёнот беришини прогноз қилганди. Шунингдек, Кремль 9 майда Россия Украинага қарши уруш эълон қилиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирганди.