Жамият, Қашқадарё - 18:43 · 07.05.2022

Қашқадарёда 14 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 6 май куни 14 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда «Nasafnews» хабар берди.

Иллюстратив фото

Қайд этилишича, қиз 35-умумий ўрта таълим мактабининг 7-Б синф ўқувчисида таҳсил олган. Воқеа 6 май куни кеч соат 23:00 атрофида содир бўлган.

«Дарс машғулотлари тугаб уйига борган ва тахминан соат 23:00 лардан кейин уз жонига қасд қилиб, вафот этган», — дейди мактаб масъулларидан бири.

Қўшимча қилинишича, ўқувчи қиз 2008 йил туғилган. Қизнинг нима сабабдан ўз жонига қасд қилгани ҳақида «Nasafnews»да аниқ маълумот йўқ. Ҳозирда Қарши шаҳар прокуратураси ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказаётгани маълум қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилояти Қамаши туманида 5 май куни 16 ёшли қиз ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилганди.