Жамият, Қашқадарё - 16:05 · 07.05.2022

Қашқадарёда 16 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида 5 май куни 16 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда «Nasafnews» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 16-мактабнинг 9-Д синфида ўқувчи Э.Қ. (2006 йилда туғилган) дарсдан сўнг уйига бориб, арқон билан ўзини осиб, жонига қасд қилган ва вафот этган.

Маълумотларга кўра, воқеадан аввал ўқитувчилардан бири уни телефондан фойдалангани учун тергаган ва дарс вақтида телефон ишлатиш мумкин эмаслигини айтган.

Ҳолат юзасидан ҳозирда Қамаши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси 29 апрель куни ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилганди. Бош прокуратура ахборот хизмати ҳолат юзасидан «Bugun.uz»га қўшимча маълумот берган.