Жаҳон - 16:38 · 07.05.2022

Россияда ўзбекистонлик маҳбус колониядагиларни ИШИДга қўшилишга чақирди

Россиянинг Кострома шаҳридаги 2-сонли ахлоқ тузатиш колониясида ўзбекистонлик маҳбус жазо ўтаётганларни жиҳод учун Сурияга бориб, ИШИДга қўшилишга чақиргани аниқланди. Бу ҳақда «Московский Комсомолец» хабар берди.

Фото: «miiira.com»

Ўзбекистонлик эркак Россия Жиноят кодексининг 205.1 модда 1.1-қисм «Террорчилик фаолиятига ёрдам бериш» ва 322.1-модда 2-қисм «а» бандига мувофиқ «Ноқонуний миграцияни ташкил этиш» бўйича айбланиб, жазони ўташ колониясига жойлаштирилган.

Тергов маълумотларига кўра, маҳкум колониядагилар билан суҳбат чоғида уларни жиҳод мақсадида Сурияга бориб, ИШИД террорчилик ташкилотига қўшилишни, яъни қуролли кураш олиб бориб, қотиллик ва портлашлар содир этишга чақирган.

Таъкидланишича, Россияда маҳкумлар томонидан озодликдан маҳрум қилиш жойларида содир этилган жиноятлар энг оғир жиноий-ҳуқуқий оқибатларга олиб келади. Ҳозирда холат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик йигит умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилингнади. Шунингдек, мамлакатда Россияда ҳамюртларини пичоқлаган ўзбекистонлик эркакка суд ҳукми ўқилганди.