Жаҳон - 22:34 · 07.05.2022

Туркманистонда коронавирус чекловлари юмшатилади

Туркманистонда 1 июндан бошлаб коронавирус тарқалишини олдини олиш учун жорий қилинган чекловлар юмшатилади. Бу ҳақда «Arzuw news» хабар берди.

Фото: «Golosislama»

Чекловларни юмшатиш ташаббуси соҳа мутахассислари ва Касалликларнинг тарқалишига қарши кураш бўйича фавқулодда комиссия вакилларидан чиққан. Ўзгаришга кўра, кўчаларда мажбурий тиббий ниқоб тақиш талаби бекор қилинади, бироқ жамоат жойларида ниқоб режими сақлаб қолинади.

Шунингдек, аҳолиси эмланган ва CОВИД-19 га қарши иммунитетга эга бўлган айрим хорижий давлатларга парвозларни қайта бошлаш режалаштирмоқда. Бу давлатлар қаторига Бирлашган Араб Амирликлари ва Германия киради. Ашхободдан мазкур йўналишларга ҳафтада бир марта парвоз йўлга қўйилган.

Аввалроқ коронавирус аниқланмаган Туркманистонда карантин кучайтирилганди. Шунингдек, мамлакатда коронавирусга қарши нон ишлаб чиқилганди.