Жамият - 12:42 · 07.05.2022

«UzAuto» Асакадаги Хожа Абдуллоҳ Туғдор мақбарасини тиклади

«UzAuto Motors» корхонаси илк очилган кунлариданоқ жамоат ишлари ва Ўзбекистоннинг маҳаллий инфраструктурасини мустаҳкамлашда фаол позицияларни эгаллаб келмоқда. Бизнинг тарихий ва маънавий қадриятларимиз тимсоли бўлган навбатдаги лойиҳалардан бири Асакадаги зиёратгоҳ – Хожа Абдуллоҳ Туғдор мақбарасининг тикланиши бўлди.

Фото: «UzAuto Motors» ахборот хизмати

Хожа Абдуллоҳ Туғдор мақбараси 1840 йилда бунёд этилган бўлиб, вақт ўтиши билан нурай бошлади ва бу тарихий мажмуанинг тўлиқ бузилиши ва йўқолиши хавфини юзага келтирди. 2021 йилнинг майида «UzAuto Motors» бутун маҳаллий аҳоли учун қадрли бўлган муқаддас жойни тиклаш ва унга аввалги гўзаллик ҳамда улуғворликни қайтариш ҳақида қарор қабул қилди. Қиймати 2 млрд сўмга тенг бўлган лойиҳани амалга ошириш «Avtosanoat Injiniring» структуравий қурилиш компаниясига топширилди. У ўз навбатида мажмуани тиклаш учун бутун Ўзбекистондан архитектура ёдгорликларини реставрация қилиш бўйича мутахассисларни жалб қилди.

Фото: «UzAuto Motors» ахборот хизмати

Асосий мақсад ушбу мажмуанинг асл кўринишини сақлаб қолиш эди ва бу иш бир йил давом этиб, яқин кунларда ўз якунига етди. Хожа Абдуллоҳ Туғдор қабри ва унинг теварагидаги иншоотлар тўлиқ реставрация қилиниб, биноларнинг йўқотилган қисмлари қайта тикланди, зиёратчилар қулайлиги учун эса ёзги мавсум учун соя қилувчи мосламалар ўрнатилди.

Фото: «UzAuto Motors» ахборот хизмати

2022 йил 7 майдаги мажмуанинг тантанали очилишида вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бошчилигида Андижон вилояти администрацияси делегацияси, «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов ва корхона раҳбарияти иштирок этди. Тадбирда сўз олганлар архитектура ёдгорлигини қайта тиклашда компания ва унинг ходимлари ҳиссаси катта бўлганини таъкидлашди. Бугун зиёратчилар муқаддас қадамжога яна ташриф буюриши, мақбаранинг маданий меросини кўриб, унга баҳо бериши ва қалб тубидаги дуоларини айтиши мумкин.

Фото: «UzAuto Motors» ахборот хизмати

«Биз ҳақли равишда амалга оширилган ишдан фахрланишимиз мумкин. Ушбу тарихий ва маданий нуқтаи назардан муҳим лойиҳа натижасида муқаддас қадамжо андижонликлар ва шаҳар меҳмонларини яна ўзига чорлай бошлайди», — таъкидлади ўз нутқида Шавкат Умурзоқов.

Фото: «UzAuto Motors» ахборот хизмати

«UzAuto», ижтимоий масъулиятли компания бўлгани ҳолда, келгусида ҳам Ўзбекистон маданий ва маънавий мероси ёдгорликларини сақлаб қолишга ёрдам берувчи шу каби лойиҳаларда иштирок этишни давом эттиради.

Фото: «UzAuto Motors» ахборот хизмати

Шунингдек, очилиш маросимидан сўнг тумандаги кам таъминланган оилаларнинг 10 нафар фарзандига суннат тўйи ўтказиб берилди. Тўйболаларга велосипед, уларнинг ота-оналарига печлар совға қилинди.

Реклама ҳуқуқи асосида