11:33 | 07.05.22 133

Видео: Андижонда «Tico» ЙТҲ оқибатида иккига бўлиниб кетди

Оқибатда ҳайдовчи тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 6 май куни «Tico» ва «Nexia-3» автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

Маълум бўлишича, Сегазақум маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А-373 Ўш–Андижон–Тошкент автомобиль йўлининг 412-километрида Қ.Х. бошқарувидаги «Tico» Х.Б. бошқарувидаги «Nexia-3» билан тўқнашиб кетган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Tico» ҳайдовчиси Қ.Х. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ушбу ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими ходимлари томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 2 май куни 4 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй бергани хабар қилинганди.