Жаҳон - 12:19 · 08.05.2022

«Босқинчилар ҳар бир кўчасида тарихий объектлар бўлган Одессага зарба берди» — Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский рус ҳарбийлари Одессага ҳужум қилгани ортидан халқига видеомурожаат йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбари ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Унинг таъкидлашича, урушни фақат Украина Қуролли кучлари ва халқнинг қаршилиги тўхтата олади.

«Босқинчилар ҳар бир кўчасида тарихий объектлар бўлган Одесса шаҳрига зарба берди. Аммо рус армияси учун бу муҳим эмас. Улар фақат ўлдирадилар ва йўқ қиладилар. Одесса? Харьков? Донбасми? Улар парво қилмайди.

Бу ғайриинсоний босқинни фақат Украина Қуролли кучлари ва халқимизнинг қаршилиги тўхтата олади. Россия босқинчиларининг бундай ҳаракатлари, айниқса, Иккинчи жаҳон уруши қурбонларини хотирлаш куни ва фашизм устидан ғалаба қозонилган куни арафасида ҳар бир давлат, ҳар бир халққа ёвузликни бутунлай енгиб бўлмаслигини эслатиши керак», — дейди президент.

Аввалроқ Зеленский Украинанинг асосий мақсади нимадан иборатлигини ҳақида гапирганди. Шунингдек, у Россия компенсация тўлаши кераклигини таъкидлаган.