13:20 | 08.05.22 550

ДХХ Навоийда МЧЖ бош муҳандисини пора билан ушлади

У тадбиркорнинг ишини танишлари орқали ҳал қилиб беришини айтиб, 1000 доллар олган

Навоийда МЧЖ бош муҳандиси тадбиркорнинг ишини танишлари орқали ҳал қилиб беришини айтиб, 1000 доллар олганда ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказган. Унда «И.К.» МЧЖ бош муҳандиси пора билан ушланган.

Аниқланишича, бош муҳандис «Ғ.» МЧЖ раҳбаридан уни Навбаҳор туманида қудуқ қазиши учун пудратчи ташкилот сифатида иштирок этишини танишлари ёрдамида ҳал қилиб беришини айтган ва бунинг эвазига 1000 олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда ҳоким ёрдамчиси 35 минг доллар пора билан ушланганди. У бу пулга тадбиркорга ер олиб бермоқчи бўлган.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 961
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 444
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 506
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1841
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 804
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1193