Жаҳон - 8:15 · 08.05.2022

Москвадан Бухорога учган йўловчи самолёти Россиядаги аэропортга қайта қўнди

Россиянинг Москва шаҳридан Ўзбекистоннинг Бухоро шаҳрига рейсни амалга ошираётган йўловчи ташувчи самолёт носозлик сабаб Россия пойтахтидаги аэропортга қайта қўнди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Маълум бўлишича, самолёт Моксвадаги «Внуково» аэропортига келиб қўнган. Парвознинг бекор қилинишига самолётнинг шасси қисмидаги ҳавфсизлик датчиги ишлаб кетгани сабаб бўлган.

«Самолёт Внуковога хавфсиз қўнди», — дейилган хабарда.

Қайд этилишича, Москва–Бухоро йўналиши бўйича парвоз қилаётган «Супержет» «Внуково» аэропортига биринчи урунишда қўна олмаган. Биринчи уринишдан сўнг, у иккинчи марта қўнишга ҳаракат қилган ва «Внуково» аэропортига ҳавфсиз тарзда қўнган.

Аввалроқ Туркиянинг Истанбул шаҳридан учган самолёт Самарқанд аэропортига қўна олмаганди. Шунингдек, Минск–Тошкент рейсини амалга ошираётган «Airbus A-320» самолёти 11 апрель, душанба куни «миналангани» ҳақидаги хабардан сўнг Домодедово аэропортига қўнганди.