Жамият - 15:02 · 08.05.2022

Ўзбекистон Олий суди судьяси интизомий жазога тортилди

Ўзбекистонда 12 нафар судья масъулиятсизлиги ва йўл қўйган камчиликлари сабаб интизомий жазога тортилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, фаолияти давомида масъулиятсизлик қилгани ва йўл қўйган камчиликлари сабаб:

  • Олий суднинг судьяси Б. Исроилов;
  • Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси А. Мадаминов;
  • Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Пахтаобод туман судининг раиси Ш.Мирзакаримов;
  • Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман судининг раиси А.Авезов;
  • Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг раиси Ш.Холиқов;
  • Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг судьяси Л.Абдуллаев;
  • Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси Ғ.Матёқубов;
  • Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Урганч туман судининг судьяси Р.Бобожонов;
  • Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг судьяси Ш.Холжигитов;
  • Тошкент вилояти фуқаролик ишлри бўйича Янгийўл туманлараро судининг раиси Ш.Ҳайдаров;
  • Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси М.Маҳмудов;
  • Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг судьяси А.Йўлдошев интизомий жазога тортилди.

Аввалроқ Ўзбекистонда 13 та Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ишдан бўшатилгани ҳақида хабар берилганди.