Жамият - 14:23 · 08.05.2022

Путин Улуғ Ватан урушидаги ғалаба муносабати билан Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади

Россия президенти Владимир Путин Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг 77 йиллиги муносабати билан Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади. Бу ҳақда «kremlin.ru» сайтида маълум қилинди.

Фото: РИА Новости

Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг 77 йиллиги муносабати билан хорижий давлатлар раҳбарлари ва фуқароларига табрик йўлланган. Жумладан, Путин Озарбайжон, Арманистон, Беларрусь, Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Абхазия, Жанубий Осетиянинг раҳбарларига табриклади.

«Бугунги кунда умумий вазифа турли мамлакатлардан келган одамларга жуда кўп азоб-уқубатлар келтирган нацизмнинг қайта тикланишига йўл қўймасликдир. Уруш йиллари воқеалари, умумий маънавий қадриятлар ва қардошлик дўстлиги анъаналари ҳақидаги ҳақиқатни асраб-авайлаш ва авлодларга етказиш зарур», — дейилади табрикда.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Эммануэль Макронни Франция президенти этиб қайта сайлангани муносабати билан табрик йўллаганди.