Жаҳон - 11:08 · 09.05.2022

Беларусь президенти Шавкат Мирзиёевга байрам табриги йўллади

Беларусь президенти Александр Лукашенко 9 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Улуғ Ватан урушининг 77 йиллиги муносабати билан байрам табриги йўллади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Лукашенко Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Туркманистон, Тожикистон, Грузия президентлари ва Украина халқига табрик йўллаган.

Беларусь раҳбари Россия президенти Владимир Путинга йўллаган табригида Ғалаба байрами айниқса беларусь ва россияликлар учун қадрли эканини таъкидлаган.

«Фашизм билан олиб борилган ҳалокатли жангда ота-боболаримиз ақл бовар қилмайдиган машаққат ва қурбонлар эвазига дунёни ҳимоя қилди, Европани қулликдан озод қилди», дейилади табрикда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Улуғ Ватан урушидаги ғалаба муносабати билан Шавкат Мирзиёевга табрик йўллаганди.