Жаҳон - 23:57 · 09.05.2022

Имрон Хон нима сабабдан ҳокимиятдан кетганини айтди

Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон унинг ҳукумати Покистонда АҚШ базалари ўрнатилишига қарши чиққани учун ҳокимиятдан четлаштирилганини айтди. Бу ҳақда ««Hasht-e Subh Daily» хабар берди.

Фото: «Daily Pakistan»

Сиёсатчининг сўзларига кўра, Вашингтон мазкур базалардан Афғонистонда терроризм хавфи юзага келганда фойдаланмоқчи. Имрон Хон Покистон бунга аралашмаслиги кераклиги, Америка билан мамлакат манфаатларига зид бўлмаган алоқа ўрнатиш зарурлигини қайд этган.

Шунингдек, у АҚШ покистонлик расмийларнинг Москвага ташрифини ва Покистон—Россия иқтисодий муносабатларини чекламоқчилигини айтиб, Байден Покистонни Хитой билан алоқаларни чеклашга ундаётганини қайд этган.

Шу билан бирга, собиқ бош вазир лавозимидан четлатилишига АҚШнинг фитнаси сабаб бўлганини, чунки Вашингтоннинг Покистонда ҳарбий база қуришига қарши чиққанини таъкидлаган.

Мавзуга доир: Имрон Хоннинг ҳокимиятдан кетишига АҚШнинг «таҳдидли хати» сабаб бўлганми?

Аввалроқ Имрон Хон зудлик билан Покистонда сайлов ўтказишни талаб қилганди. Шунингдек, у Афғонистондан кейин Покистон энг кўп зарар кўрган мамлакат бўлишини айтган.