Жаҳон - 19:17 · 09.05.2022

Исроил сайёҳлар учун ковид талабларидан бирини олиб ташлайди

Исроил 20 майдан сайёҳлардан мамлакатга келганда аэропортда мажбурий ПЗР тестини топшириш талабини бекор қилади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «The Jerusalem Post»

Маълум қилинишича, 10 майдан бошлаб чет элликларга ПЗР ўрнига антитаначалар учун тест топширишга рухсат берилади. «2022 йил 20 майдан Бен Гурион аэропортига қўнаётган йўловчилар энди ПЗР тестидан ўтиши шарт эмас», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бундай қарор мамлакатда касалланишнинг камайиши муносабати билан ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари ва аэропортлар бошқармаси ходимлари иштирокида вазиятни баҳолаш натижаларига кўра қабул қилинган.

Маълумот ўрнида, аввалроқ Исроил бош вазири Нафтали Беннетт ва Соғлиқни сақлаш вазири Ницан Горовиц аҳолидан ёпиқ жойларда тиббий ниқоб тақиш мажбуриятини олиб ташлаганди.