Жаҳон - 19:10 · 09.05.2022

Шанхайдаги айрим ҳудудларда каратин юмшатилмоқда

Шанхай ҳукумати баъзи ҳудудларда, асосан, шаҳар чеккасида карантинни аста-секин юмшатмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Forbes»

Маълум қилинишича, мегаполисни чексиз блокировка қилиш ҳали ҳам давом этмоқда. Шанхай аҳолисининг аксарияти ҳали ҳам турар жойлари ҳудудини тарк эта олмаяпти, улар карантинда қолмоқда. Март ойида ковидга оммавий текшириш бошланганидан кейин шаҳарда одатий ҳаёт деярли тўхтаб қолган.

Хитойнинг энг йирик шаҳри ва мамлакатнинг энг муҳим савдо-иқтисодий ҳамда молиявий марказларидан бирининг бутун аҳолиси карантинга олиниши фонида барча дўконлар ёпилган, электрон савдо майдончаларида, таъминот занжирларида муамммолар юзага келмоқда.

Аввалроқ Шанхайда коронавирус талаблари юмшатилганди. Шунингдек, шахарда ковид қоидаларини текширишга робот итлар жалб қилинганди.