Тошкентда 9 май куни катта тирбандлик юзага келди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.
Кадр: Telegram
Маълум қилинишича, тирбандликка «Янги Ўзбекистон» боғидаги мушакбозлик сабаб бўлган. Шу боис боғга олиб борадиган йўлда машиналардан иборат узун тирбандлик юзага келган.
Маълумот ўрнида, Тошкент шаҳрида 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб байрам салюти отилиши ҳақида хабар берилганди. Кейинроқ Мушакбозлик 9 май куни соат 21:00 пойтахтдаги «Янги Ўзбекистон» боғида ўтказилиши маълум қилинганди.
Аввалроқ Тошкент вилоятида юк автомобили ва тиркама ағдарилиб кетган ва шу сабабли тирбандлик юзага келганди.