Видео: Президент Тошкентда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисининг ҳолидан хабар олди
Шавкат Мирзиёев 9 май куни Тошкентнинг Олмазор туманида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисининг уйига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
Кадр: Telegram
Маълум бўлишича, Президент Олмазор туманининг Ачаобод маҳалласида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Аппанов Аббос отанинг хонадонида бўлди. Давлат раҳбари уни байрам билан табриклади, ватан тинчлиги йўлидаги хизмати ва фидокорона меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирди.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида янги транспорт иншооти билан танишганди.