Жаҳон - 19:11 · 09.05.2022

Хитойдаги коронавирус Саудия Арабистонида нефт нархига таъсир қилди

Саудия Арабистони Хитойда коронавирусга чалиниш кўпайиши фонида нефт нархини пасайтирди. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар берди.

Фото: «Global Look Press»

«Saudi Aramco» нефт компанияси, шунингдек, Украиндаги уруш фонида юзага келган таъминот билан боғлиқ оғир вазият туфайли нархларни пасайтиришга қарор қилган. Бундан ташқари, ташкилот тўрт ой ичида биринчи марта нарх сиёсатини ўзгартирган.

Таъкидланишича, июн ойида Осиёга етказиб беришга мўлжалланган «Arab Light» нефтининг бир баррели учун нарх 4,40 долларгача баҳоланган ва бу рекорд даражадаги пасайиш ҳисобаланди. Шу билан бирга, май ойидаги етказиб бериш нархи бир баррел учун 9,35 долларни ташкил этган.

Аввалроқ Шанхайдаги локдаун Хитойда автомобил ишлаб чиқаришнинг тўхташига сабаб бўлиши мумкинлиги маълум қилинганди.