Жаҳон - 7:33 · 10.05.2022

Буюк Британияда одам маймунда учрайдиган касалликка чалинди

Буюк Британияда Нигерияда бўлиб қайтган эркакда маймун чечаги аниқланди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «NBC News»

Маълум қилинишича, касаллик аниқланган эркак даволанган. Мутахассислар маймун чечак одамлар орасида осон тарқалмаслиги, шу боис умумий хавф жуда паст эканини таъкидлаган.

Маймун чечаги кам учрайдиган вирусли инфекция бўлиб, касаллик дастлаб енгил шаклда намоён бўлади. Бемор бир ҳафта ичида тузалиши мумкин, хасталик камдан-кам ҳолларда ўлимга олиб келади. Маймун чечаги иситма, терида тошма билан кечади.

Аввалроқ дунёда болаларнинг номаълум гепатитга чалиниши кескин ортаётгани маълум қилинганди. Шунингдек, ЖССТ ва UNICEF болаларда учрайдиган юқумли касалликдан огоҳлантирганди.