Жамият, Жиззах - 11:09 · 10.05.2022

Жиззах кўчаларида бўрилар юргани тўғрисида хабар тарқалди — видео

Жиззах вилояти Зомин тумани кўчаларида бўрилар юргани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruz

Маълум бўлишича, Зоминдаги шаҳарча ҳудудида бўрилар юргани тасдиқланмаган. Бўрилар Жиззах вилоятининг тоғли ҳудудларида учрайди ва яшайди. Аммо сўнгги йилларда бўриларнинг аҳолига ташлангани ёки шикастлантириш ҳолатлари аниқланмаган.

«Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар томонидан бўрига ўхшаш бўлган итлар бўри овози билан тасвирланлаган видеолавҳалар жойлаштирилмоқда.

Ушбу лавҳалар фейк хабар бўлиб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу каби хабарларни тарқатиб, аҳолини ваҳимага солмаслигини сўраймиз», дейилади бошқарма хабарида.