19:28 | 10.05.22 126

Коронавирус кўз олдида доғлар пайдо бўлишига олиб келади

Бунга эътибор қаратмаслик жарроҳлик амалиётини талаб қилиши мумкин

Коронавирусга чалинган беморлар кўзлари олдида қора доғлар пайдо бўлишидан шикоят қилмоқда. Бу ҳақда «URA.ru» хабар берди.

Фото: «zdravushka.net»

Россиялик врач-офтальмохирург Наталья Коваль бу увеит, яъни кўз қон томир мембранасининг яллиғланиши ҳолати эканини айтган.

«Иммунитет тизими паст бўлган беморлар хавф гуруҳига киради. Увеитнинг белгилари қуйидагилардан иборат: яллиғланиш натижасида кўриш сезиларли даражада ёмонлашади. Беморлар тасвирнинг бузилишидан шикоят қилади. Улар оқ нарсаларга қараганда кўз олдида қора доғлар пайдо бўлади. Увеитни даволашда турли хил терапевтик схемалар, масалан, томчилар, инъекциялар қўлланилади, лекин кўпинча кўзни сақлаб қолишнинг ягона имконияти жарроҳлик усули ҳисобланади», — деган Наталья Коваль.

Аввалроқ ковид оқибатида кўр бўлиш эҳтимоли баҳоланганди. Шунингдек, ковиднинг яна бир ножўя асорати маълум бўлган.