Илм-фан - 19:26 · 10.05.2022

Ковидга қарши курашда йўл қўйиладиган хато маълум қилинди

Россиялик биология фанлари номзоди Олег Глотов одамлар ковид камроқ хавфли бўлганидан кейин уни ўрганишни тўхтатса, хатога йўл қўйишини айтди. Бу ҳақда «URA.ru» хабар берди.

Фотто: «БЕЛТА»

«Ҳозир ҳамма коронавирусни ўрганишга шошилмоқда. Аммо кейинчалик улар ‘ковид кетди, бюджетни ҳарбий соҳага ўтказамиз’, дейишади. Бу, ёмон эмас, чунки жараёнда вируснинг баъзи биологик хусусиятлари ўрганилади. Аммо маълумот соғлиқни сақлаш соҳаси учун қўлланилмайди, ҳужжатлар орасида қолиб кетади», — деган расмий.

Шунингдек, у инсоният бир пайтлар коронавирусни чуқур илмий ўрганиш ва рецептор аппарати қандай ишлашини тушуниш учун зарур бўлган билимни олганини айтган. Бироқ маълум вақтдан сўнг коронавирусни ўрганишни тўхтаганини қайд этган. «Ковидни ўрганишни ташлаб кетиш, биз яна унга дуч келишимизга олиб келади», — деган Глотов.

Аввалроқ пандемия одамларда кутилмаган синдромни келтириб чиқаргани аниқланган. Шунингдек, ЖССТ пандемия ривожланишининг учта сценарийсини тузган.