Жаҳон - 19:30 · 10.05.2022

Мис коронавирус зарраларини йўқ қилиши аниқланди

Мис коронавирус зарраларини самарали тарзда йўқ қилиши мумкинлиги аниқланди. Бу ҳақда «Esoreiter» хабар берди.

Фото: «Medical News Today»

Олимларнинг тушунтиришича, коррозия натижасида мис атроф-муҳитга коронавирус учун зарарли бўлган мусбат зарядланган ионларни чиқара бошлайди. Олтин тусдаги стафилококда ўтказилган тадқиқотда бактериянинг кўпайиши сезиларли даражада пасайган.

Кейинчалик тадқиқотга коронавирус киритилган ва мис таъсир оқибатида инфекция тарқалиши 1 соат ичида тўхтаган. Олимлар ўз тажрибаларида мисдан ташқари кумушдан ҳам фойдаланган. Бироқ натижалар қониқарсиз бўлган, чунки ушбу металл вирус босимини камайтира олмаган.

Аввалроқ ковидни даволашда D витаминнинг самарадорлиги баҳоланганди. Шунингдек, коронавирус бутунлай йўқолиб кетмаслиги маълум қилинган.