Жамият, Қорақалпоғистон - 17:54 · 10.05.2022

Мўйноқда «Стихия» электрон мусиқа фестивали бўлиб ўтди — фото

Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ шаҳрида 6–8 май кунлари ҳар йили ўтказиладиган «Стихия» электрон мусиқа, санъат ва фан фестивали бўлиб ўтди. «Bugun.uz» мухбири Ригина Маджитова Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан ташкил этилган пресс-турда бўлиб, диққатга сазовор воқеаларни суратга олди.

Фото: «Bugun.uz» / Марат Наджибаев

«Стихия» 2017-йилда Ўзбекистон томонидан ташкил этилган ва Оролбўйи минтақасини ривожлантиришга қаратилган фестивал ҳисобланади. Биринчи тадбир 2018 йилда бўлиб ўтган. Уч кун давомида фестивалга турли мамлакатлардан 1300 киши ташриф буюрган. 2021 йилда фестивалда 750 киши иштирок этган. Улар орасида мусиқачи, диджей, продюсер, рассом ва олимлар бўлган.

Фото: «Bugun.uz» / Марат Наджибаев

«Бизга 2022 йилдаги ‘Стихия’ каттароқдек масштабда ташкил этилгандек туюлади. Келгуси йил биз янада ташкиллаштирилган бўламиз. Биз тўртинчи йилдан бери ҳал қилишга ҳаракат қилаётган кўплаб логистика муаммолари мавжуд. Лекин фестивал олдинга қараб югурмоқда, биз унинг унга етиб олишга ҳаракат қиляпмиз. Балки, фестивал келажакда бундан ҳам каттароқ бўлар. Мўйноқни диққатга сазовор жой бўлиши учун янгиликлар қиламиз», — деган «Стихия» фестивалининг бош продюсери Отабек Сулаймонов.

Фото: «Bugun.uz» / Ригина Маджитова

Шуниндгек, у бир ҳафта ичида Мўйноқга 1,5 минг киши келгани, бу минтақада туризм ривожининг қисқа муддатли бўлса-да, иқтисодий самараси эканини айтган.

«Президент бир неча ҳафта олдин мамлакатимизда туризмни ривожлантириш ҳақида гапирганди. Туризм давлат сиёсати даражасига чиқаётганидан жуда хурсандмиз. Биз буни шахсий топшириқ сифатида олдик. Албатта, об-ҳаво шароити биз учун қийинчилиж туғдирди, аммо бу омилларни келажак учун инобатга олишимиз керак», — деган Сулаймонов.

Фото: «Bugun.uz» / Марат Наджибаев
Фото: «Bugun.uz» / Марат Наджибаев

2022 йилда учта саҳна ташкиллаштирилган, аммо ёмғир туфайли улардан бири ёпилган. Фестивалнинг мақсади Мўйноқни ривожлантиришдан иборат. Электрон мусиқа вакиллари орасида яширин истеъдодларни излаш ва топиш асосий вазифалардан биридир.

«Мен ‘машҳур диджей’ нима эканини билмайман. Менимча, бу ерга келишни хоҳлайдиган ва биз билан бир хил таъмга эга бўлганларни чақиришимиз керак. Келгуси йил фестивалнинг беш йиллиги бўлади», — дейди фестиваль бош продюсери.

Фото: «Bugun.uz» / Марат Наджибаев

Илгари Орол денгизи дунёдаги тўртинчи йирик шўр кўл бўлган. 1060-йиллардан бошлаб антропоген омиллар денгизнинг қуриб кетишига олиб келган ва Марказий Осиёда кескин экологик муаммони юзага келтирган. Фестивал бутун дунё халқларининг эътиборини ушбу фалокатга қаратишга қаратилган. «Стихия» иштирокчиларига мавжуд экологик муаммонинг аҳамиятини кўрсатиш мақсадида «We are Aral» маҳаллий рассомларнинг кўргазмаси ҳам ўтказилган.

Фото: «Bugun.uz» /Ригина Маджитова
Фото: «Bugun.uz» /Ригина Маджитова
Фото: «Bugun.uz» /Ригина Маджитова

Аввалроқ Мўйноқда бўлиб ўтган Стихия фестивалини ташкиллаштиришга қанча маблағ сарфлангани маълум бўлганди.