10:01 | 10.05.22 266

Навоий прокурори ўринбосари туманга ҳоким бўлди

Вилоятнинг қатор шаҳар ва туманлар раҳбарлари ўзгарди

Навоий вилоятининг қатор шаҳар ва туманларида 10 май куни тайинловлар амалга оширили. Бу ҳақда «davletovuz» канали хабар берди.

Фото: Telegram/ @HShamsutdinov

Маълум бўлишича, Навоий вилояти прокурори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Руслан Рўзиев Носирович Конимех тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Муротхон Эгамқулов Навоий шаҳар ҳокими этиб тайинланган. У бунга қадар Конимех тумани ҳокими вазифасида фаолият юритган.

Назирбек Раҳмонов Исроилович Зарафшон шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасаси директори лавозимида фаолият юритган.