Навоий вилоятининг қатор шаҳар ва туманларида 10 май куни тайинловлар амалга оширили. Бу ҳақда «davletovuz» канали хабар берди.
Фото: Telegram/ @HShamsutdinov
Маълум бўлишича, Навоий вилояти прокурори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Руслан Рўзиев Носирович Конимех тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Шунингдек, Муротхон Эгамқулов Навоий шаҳар ҳокими этиб тайинланган. У бунга қадар Конимех тумани ҳокими вазифасида фаолият юритган.
Назирбек Раҳмонов Исроилович Зарафшон шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасаси директори лавозимида фаолият юритган.