Шундан сўнг автобус йўл четига ағдарилган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 5 нафар йўловчи тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
ЙТҲ юзасидан Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А-373 автомобил йўлида 3 апрель куни юк машинаси ва тиркамаси ағдарилгани ҳақида хабар берилганди.