Жаҳон - 17:17 · 10.05.2022

Олимлар чақалоқларнинг тўсатдан ўлиш синдроми сабабини топди

Австралиялик олимлар боланинг қонида тўсатдан чақалоқ ўлими синдромига мойилликни кўрсатадиган биомаркерни аниқлади. Бу ҳақда «МИР 24» хабар берди.

Фото: «Healthline»

Маълум қилинишича, ушбу синдром кам ўрганилган бўлиб, у Ғарб мамлакатларида 50 фоиз ҳолларда чақалоқлар ўлимига олиб келади. Мутахассислар буни анқилаш учун 722 нафар чақалоқда тадқиқот ўтказган. Уларнинг 67 нафари кутилмаганда ва ҳеч қандай сабабсиз икки ёшга тўлмасдан вафот этган. Ушбу ҳолатларнинг 26 тасида ўлимга синдром сабаб бўлгани аниқланган.

Бу болаларнинг барчасида туғилишда бутирилхолинэстераза (эстеразлар гуруҳидаги фермент) даражаси тирик қолган ёки ва бошқа сабабларга кўра вафот этганларга қараганда анча паст бўлган. Мутахассислар ушбу омилни инобатга олиб, чақалоқларнинг тўсатдан ўлиш синдромига қарши курашишини қайд этган.

Аввалроқ дунёда болаларнинг номаълум гепатитга чалиниши кескин ортаётгани маълум қилинганди. Шунингдек, ЖССТ ва UNICEF болаларда учрайдиган юқумли касалликдан огоҳлантирганди.