Жамият - 18:27 · 10.05.2022

Ўзбекистонда 3 ойда ишга туширилган фоторадар ва камералар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистонда 2022 йилнинг биринчи чорагида 37 та янги фоторадар ва камералар ишга туширилди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бу бўйича маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, улардан 4 таси хавфсизлик камарини тақмаслик ёки ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланганлик ҳолатини аниқловчи кузатув камераси, 33 таси эса ҳаракат тезлигини белгиланган меъёрдан ошириб юборганлик ҳолатини аниқловчи фоторадар қурилмаларидир.

Янги ишга туширилган фоторадар ҳамда кузатув камералари ҳудудлар кесимида қуйидагича:

  • Сурхондарё вилоятида 10 та;
  • Хоразм вилоятида 7 та;
  • Қашқадарё вилоятида 5 та;
  • Тошкент шаҳарида 5 та;
  • Фарғона вилоятида 4 та;
  • Тошкент вилоятида 4 та;
  • Бухоро вилоятида 2 та.

Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига Президентнинг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармони талабларини сифатли ижро этиш (талаб этилган маълумотларни ўз расмий веб-сайтида белгиланган муддатларда, тўлиқ жойлаштириш) бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Скрин: «Anticorruption.uz»
Скрин: «Anticorruption.uz»
Скрин: «Anticorruption.uz»
Скрин: «Anticorruption.uz»
Скрин: «Anticorruption.uz»

Президентнинг «Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинганди. Қарорга билан туман ҳокимликларига ўз ҳудудларидаги йўлларда видео-фоторадар ўрнатиш ҳуқуқи берилди.