Жаҳон - 16:11 · 10.05.2022

Россияда янги авлод гипертовушли ракеталар ишлаб чиқилади

Россия янги авлод гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқаради. Бу ҳақда мамлакат бош вазири ўринбосари Юрий Борисовга таяниб, «Вести» хабар берди.

Фото: «Rostovgazeta»

Маълум қилинишича, ракеталар самолётлар, кемалар, сув ости кемалар учун мўлжалланган. Ҳозирда янги қуролнинг биринчи намуналари Ту-22М3М стратегик бомбардимончи самолётида синовдан ўтказилмоқда ва тез орада жанговар ҳаракатлар учун топширилади.

«Гипертовушли ракеталар ўз хусусиятига кўра, етакчи давлатларда мавжуд қуроллардан ўзиб кетади», — деган сиёсатчи.

Шунингдек, расмий Россияда юқори аниқликдаги бошқариладиган ракеталар ва ўқ-дорилар, жумладан, гипертовушли ракеталар етарли эканини қайд этган.

Аввалроқ Россия ядро қуролдан фойдаланиши мумкин бўлган 4 та ҳолат маълум қилинганди. Шунингдек, Россияда қанча ядровий қурол борлиги маълум бўлган.