19:29 | 10.05.22 119

Шанхайда коронавирус сабабли метро фаолияти тўхтатилди

Метро 20 та линия ва 508 та станцияга эга

Шанхайда коронавирус билан боғлиқ вазият сабабли ҳаракатда бўлган иккита метро линияси фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Хабарга кўра, 2022 йил 10 май соат 13:00 дан бошлаб Шанхай метросининг олтинчи ва ўн олтинчи йўналишлари ўз фаолиятини тўхтатган. Айни пайтда Шанхай метросининг барча йўналишлари ва станциялари ёпиқ.

Шанхай метроси узунлиги бўйича дунёда биринчи ўринда туради. У 831 километр бўлиб, 20 та линия ва 508 та станцияга эга. Коронавирус пандемияси бошланишидан олдин йўловчи ташиш кунига ўн миллиондан ортиқ кишини ташкил этган.

Аввалроқ Шанхайдаги айрим ҳудудларда каратин юмшатилаётгани маълум қилинган. Шунингдек, шахарда ковид қоидаларини текширишга робот итлар жалб қилинган.