Жамият - 20:31 · 10.05.2022

SpaceX компаниясига Ўзбекистонда ваколатхонасини очиш бўйича таклиф берилди

«SpaceX» компанияси вакилига Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш бўйича таклиф берилди. Бу ҳақда  Ахборот технологиялари ва комммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ахборот технологиялари ва комммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, «Space Technology Conference STC-2022» халқаро конференцияси доирасида 10 май куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов «SpaceX» компанияси вакили Бен МакВильямс билан учрашув ўтказган.

Учрашувда «SpaceX» бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида йирик лойиҳаларни амалга ошириб келаётгани қайд этилган. Шунингдек, компания вакили Ўзбекистонда ҳам шундай лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканини билдирган.

Шу билан бирга, АКТ вазирлиги томонидан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида компания вакилига Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш бўйича таклифлар берилган. Мулоқотда томонларни қизиқтирган саволлар юзасидан атрофлича фиклар алмашилган.

Аввалроқ TikTok компаниясига Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш бўйича таклиф берилгани маълум қилинганди.