13:55 | 10.05.22 149

Ерни хавфли даражадаги магнит бўрони қоплади

Жараён қачонгача давом этиши маълум бўлди

Мутахассислар май ойида дунё бўйлаб бир қанча магнит бўрони кузатилишини прогноз қилди. Бу ҳақда «24.kz» хабар берди.

Фото: «Главред»

Ҳодиса одамларда бош оғриғига олиб келади, геомагнит тебранишларга сезгир бўлганлар учун юрак ва қон босими билан боғлиқ муаммолар юзага келади. Ерни қоплайдиган бўрон жуда хавфли ҳисобланади.

Магнит бўрон 9 майда бошланган ва у 11 майгача давом этади. 10–11 май кунлари кузатиладиган бўроннинг кучи 4 бални ташкил этади, бу жуда юқори кўрсаткич саналади.

Магнит бўрони инсон организмига қандай таъсир қилиши мумкин?

Мутахассисларнинг фикрига кўра, магнит бўронлари, ҳатто ўрта кучга эга бўлса ҳам, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Магнит бўронининг салбий таъсирининг энг кенг тарқалган кўринишлари қуйидагилар:

  • бош айланиши ва бош оғриғи;
  • уйқу бузилиши;
  • диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар;
  • қон босимнинг бузилиши;
  • сурункали касалликларнинг кучайиши;
  • тана оғриғи, шунингдек, бўғимлардаги оғриқлар;
  • иштаҳа бузилиши ва кўнгил айниш;
  • ҳолсизлик ҳисси.

Аввалроқ Қуёш ва Ойнинг тортишиш кучи тирик организмларга қандай таъсир қилиши айтилган. Шунингдек, Қуёш сўниши қандай глобал фалокатга олиб келиши маълум қилинган.